Главная / Жамият / Мактаб дарсликларини тайёрлаш жараёни қайта кўриб чиқилади

Мактаб дарсликларини тайёрлаш жараёни қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибидаги «Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи иккита тузилмага ажратилиб, нашриёт номи остида илмий-услубий ноширлик маркази ва матбаа уйи ташкил этилади, дея хабар қилди агентлик матбуот хизмати.


Илмий-услубий ноширлик марказини ташкил этишдан мақсад — узлуксиз таълим тизимида Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишдан иборат.

«Марказда илм-фан мутахассислари, юқори педагогик тажрибага эга соҳа вакиллари ҳамда масъулиятли муҳаррирлар, мусаҳҳиҳлар гуруҳи жамланади. Уларга замон талабларига жавоб берадиган, инновацион янги авлод дарсликларини ишлаб чиқишлари учун барча зарурий шароит ва қулайликлар яратиб берилади», — дейди агентлик бош директори Комил Алламжонов.

«Ўқитувчи» илмий-услубий ноширлик маркази дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг сифати ва безатилишини яхшилаш, бу борада замонавий жаҳон тажрибаларини жорий этиш, дарслик лойиҳаларини тайёрлашда давлат стандартлари ҳамда санитария меъёрларига тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, шунингдек, мактаб дарсликларини тайёрлаш тартибини тўлиқ қайта кўриб чиқади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида