Главная / Жамият / Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги Фориш полигонида қўшма машқлар ўтказди

Миллий гвардия ва АҚШ ҚК Марказий қўмондонлиги Фориш полигонида қўшма машқлар ўтказди

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари Жиззах вилоятининг «Фориш» тоғ полигонида «Енгилмас соқчи — 2020» қўшма ўқув машқларини ўтказди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди.


24 февралдан 2 мартга қадар бўлиб ўтган машқларнинг асосий мақсади ҳар икки мамлакат хавфсизлик кучлари учун нотаниш муаммоларга дуч келганда тезкорликни ошириш ва ҳарбийлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобланади.

«АҚШ номидан айрим қатнашчилар ўқувларда Флорида штати Тамп шаҳридаги „МакДилл“ ҲҲК базасидан масофадан туриб иштирок этди», — дея аниқлик киритди Американинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

«Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлигимиз ўзаро ҳурмат ва муштарак манфаатларга асослангандир, — деди АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм. — „Енгилмас соқчи“ машқлари каби ўқув дастурлари ва қўшма жавоб машқлари бизнинг Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасидагиҳамкорлигимиз чуқур ва кенглигини кўрсатади».

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида