Главная / Жамият / Milliy стадиони электр токи, газ ва сувсиз қолди

Milliy стадиони электр токи, газ ва сувсиз қолди

Пойтахтдаги «Milliy» стадиони душанба куни қарздорлик сабабли сув ва электр энергияси таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Championat.Asia нашри хабар қилди.


Сув таъминотининг ўчирилиши оқибатида стадионнинг бош майдони ва яна захирадаги 4та табиий майдон жиддий жабр чекмоқда. «Бунёдкор» клуби академияси тарбияланувчилари эса очиқ оловда овқат тайёрламоқда, деб ёзади нашр.

Манба: Championat.Asia

Чилонзор туман Мажбурий ижро бюросининг «Газета.uz”га хабар қилишича, сув таъминотидан қарздорлик 39 млн сўм бўлгани сабабли «Сувсоз» корхонаси таъминотни узиб қўйди.

Май ойида эса МИБ 53 млн сўмлик қарздорлик сабабли газни, душанба куни 139 млн сўмлик қарздорлик боис электр энергиясини ўчирган эди.

«Биз бир неча маротаба стадион маъмуриятини огоҳлантирдик. Бу истеъмол қилинувчи ресурслар учун юз фоиз тўловни олдиндан амалга ошириши лозим. Бизда дебиторлик қарзлари бўлмаслиги керак», — деди бюро вакили.

Айни пайтда стадион чимини суғориш учун сув машинада олиб келинмоқда. «Улар сувни қаердандир сотиб олиб, майдонни суғоришаяпти. Стадион раҳбарининг ўзи бизга свет ва сувни ўчиришимизни айтди», — дейди Чилонзор туман МИБ бошқармаси вакили.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида