Главная / Жамият / Нигина Раҳимова Ижтимоий фикр раҳбари бўлди

Нигина Раҳимова Ижтимоий фикр раҳбари бўлди

Нигина Хайруллаевна Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди, дея хабар қилинди марказдан «Газета.uz»га. Бунгача у марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Ташкилий масала 6 март куни марказ таъсисчилари йиғилишида кўриб чиқилди. Нигина Раҳимова марказни 1998 йилдан буён бошқариб келаётган ва «Ижтимоий фикр» директорининг катта маслаҳатчиси этиб тайинланган академик Раъно Убайдулла ўрнини эгаллади.

«Ижтимоий фикр» маркази 1997 йилда президент фармони билан ташкил этилган. Марказ фаолияти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида