Главные новости
Главная / Спорт / ОФК маслаҳатчиси Локомотив стадионига борди

ОФК маслаҳатчиси Локомотив стадионига борди

Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича маслаҳатчиси Элнур Маммадов бугун “Локомотив” стадионига ташриф буюрди.


Ташриф мобайнида тажрибали мутахассис “Локомотив” стадионида мухлислар учун яратилган қулайликлар ҳамда “Локомотив” футбол клубининг маркетинг бўлими иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамрохлигида келган Элнур Маммадов “Локомотив” клубининг маркетинг борасида олиб бораётган ишларига юқори баҳо берди.

Шунингдек, стадионга мухлислар ташрифини ошириш ҳамда клубга янада кўпроқ ҳамкорларни жалб этиш борасида ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

bvb12

Бундеслига. Боруссия иродали ғалабага эришди

Германия Бундеслигасининг 17-туридан ўрин олган Боруссия Дортмунд ҳамда Хоффенхайм жамоалари ўртасидаги учрашув мезбонларнинг иродали тарздаги ғалабаси билан якун топди