Главная / Спорт / Олд Траффордда сенсация! Лэмпарднинг Дербиси МЮга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

Олд Траффордда сенсация! Лэмпарднинг Дербиси МЮга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

Англия лига кубоги 3-босқичидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Дерби Каунти” ўртасидаги учрашув якунига етди. Ушбу учрашувда Моуриньо шогирдлари Лэмпард бошқараётган жамоага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятидан махрум бўлди.


67-дақиқада “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Серхио Ромеро “Дерби Каунти” билан ўйин вақтида жарима майдончасидан ташқарида қўл билан ўйнагани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Четлатилган Ромеро ўрнини захирадан Хуан Матани алмаштирган посбон Ли Грант эгаллади.

Таъкидлаш жоизки, “МЮ” 59-дақиқага қадар ҳисобда олдинда бораётган эди, аммо “Ливерпуль”дан ижарага олинган Харри Уилсон жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, ҳисобни тенглаштирди.

“Дерби” сўнгра 85-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди. Маруан Феллайнининг қўшиб берилган дақиқаларда урган голи эвазига “Юнайтед”да умид қайта уйғонган эди. Аммо пенальтилар сериясида Фрэнк Лэмпард, жамоаси омадли иштирок этиб, “Олд Траффорд”да сенсацияли ғалабага эришди.

Англия лига кубоги, 3-босқич

Манчестер Юнайтед – Дерби Каунти 2:2 (1:0, 1:2, 0:0, 0:0), пенальтилар – 7:8

Голлар: 1:0 – 3 Мата, 1:1 – 59 Уилсон, 1:2 – 85 Мэрриотт, 2:2 – 90 Феллайни.

Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Янг, Диогу Далот, Жонс, Эррера (Феллайни, 63), Матич, Лингард (Фред, 63), Мата (Грант, 70), Марсьяль, Лукаку.

Дерби Каунти – Карсон, Кио, Форсит, Богл (Уиздом, 87), Томори, Брайсон, Джонсон, Маунт, Уилсон, Ньюджент (Мэрриотт, 79), Беннетт (Йозефзон, 77).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 7:6, 7:7, 7:8.

Огоҳлантиришлар: Беннетт (25), Форсит (48), Лингард (54), Матич (90).

Четлатиш: Ромеро (67).

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди