Главная / Сиёсат / Оливье Шав Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

Оливье Шав Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлди

9 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шавни қабул қилди. Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.


Суҳбат давомида Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017 2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бечта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

XacDVy15108479325383_b

Мудофаа вазирлиги расмий сайтини ишга туширди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги очиқлик сари навбатдаги қадамни ташлаб, илк бор расмий сайтини ишга туширди.