Главная / Жамият / Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Айни пайтда Ўзбекистонда 170 нафар туман ва 25 нафар (вилоят ва республика бўйсинувидаги) шаҳар ҳокими орасида фақат 6 нафар аёл иш бошлаган.


20 январь куни ўтган Сенатнинг биринчи ялпи мажлисида нутқ қилган президент Шавкат Мирзиёев туман ҳокими лавозимига аёлларни қидираётгани, муносиб номзодларни амалда синаб кўриши ҳақида айтганди.

«Нима учун? Аёлларимиз муаммоларни чуқурроқ билиши, фидойилиги, кучли масъулият туйғуси, меҳнатсеварлиги билан барчага ўрнак бўла олади деб такрор-такрор айтмоқчиман», — дея таъкидлаганди давлат раҳбари.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Шундан бир ой ўтмай амалдаги президент даврида илк аёл-ҳоким — Дилфуза Уралова Сирдарёнинг Боёвут туманига раҳбар этиб тайинланди. Шундан сўнг Бухоронинг Олот туманига Наргиза Неъматова, Андижоннинг Бўстон туманига Садбархон Мамитова, Қашқадарёнинг Қарши туманига Мақсуда Мустафоева, Наманганнинг Тўрақўрғон туманига Зулайҳо Маҳкамова ва Самарқанднинг Каттақўрғон туманига Гавҳар Алимова ҳоким этиб тайинланди.

Давлат ва жамият бошқарувида ҳукумат нега бирдан ўзгаришга қўл урди? Бу ҳам гендер тенглигига интилишнинг бошқача ифодасими?

Ҳозирга қадар тайинланган аёл-ҳокимларни ўзаро боғлаб турувчи кўринмас иплар мавжуд. Биринчидан, уларнинг барчаси турли йилларда ҳокими ўринбосари — туман (вилоят) хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Масалан, Қарши туманига ҳоким этиб тайинланган Мақсуда Мустафоева яқин кунларгача вилоят ҳокими ўринбосари бўлган. Шунингдек, самарқандлик Гавҳар Алимова ҳам вилоятда хотин-қизлар қўмитаси раиси эди.

18 февраль куни имзоланган президентнинг тегишли фармонида Хотин-қизлар қўмитаси тугатилгани билдирилганди. Шу ислоҳот ҳам салоҳиятли хотин-қизларни юзага чиқариб, уларни тизимдан ташқари вазифаларда синаб кўриш имкониятини пайдо қилди.

Иккинчидан, ҳокимларнинг барчаси депутат ёки сенатор ҳисобланади. Алимова, Уралова — сенатор, Неъматова, Мустафоева, Мамитовалар эса халқ депутатлари маҳаллий кенгаши аъзоси ҳисобланади. Яъни улар шу пайтга қадар қабул қилинган қарор ва бошқа ҳужжатларга бевосита/билвосита таъсир ўтказиб келган. Бошқа томондан улар қарши жинсдаги кўпчилик ҳокимлардан фарқланмай, қўл остида ҳам ижро, ҳам қонун чиқарувчи орган ваколатларини йиғган.

Учинчидан, янги тайинланган аёл-ҳокимлар хусусий секторда катта ютуққа эришмагани билан ўзаро ўхшаш. Уларнинг кўпчилиги GONGO (давлат томонидан ташкил этилган нодавлат ташкилот) ёки бевосита ҳокимият тизимида меҳнат қилиб, лавозим пиллапоясидан кўтарилган.

Моҳиятан янги ҳокимларнинг профессионал жиҳатдан қарши жинсдаги ҳокимлардан катта фарқ қилмаган ҳолда тажрибага эга экани бошқарув тизимини ислоҳот қилмоқчи бўлган ҳукуматни чўчитмади, шекилли. Ҳатто республикадаги ягона прокурор аёл — Яккасарой туман прокуратураси раҳбари Нилуфар Аллаберганова дарахтларнинг кесилишида ўз вазифани тўлақонли бажармагани учун «хайфсан» олганда ҳам, жамият бошқарувида аёллардан кўпроқ ижобий натижалар кутмоқда.

Шунга қарамай, мустақил Ўзбекистон тарихида ҳалигача аёллардан вилоят ҳокими, элчи ёхуд ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбари тайинланмаган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида