Главная / Иқтисодиёт / Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги қарори билан Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.


Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ТДЮУда магистратура йўналишининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича амалга оширилади, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошриш эса Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари эндиликда, патент вакиллигига номзодни аттестациядан ўтказиш жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.