Главная / Сиёсат / Президент Рамазон ҳайитининг биринчи куни беморлар ҳолидан хабар олди

Президент Рамазон ҳайитининг биринчи куни беморлар ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь, Рамазон ҳайитининг биринчи куни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди, деб хабар қилди ЎзА. Бу ерда ҳозир қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 2015−2016 йилларда 4 янги бино фойдаланишга топширилди. Икки қаватли яна бир корпус қурилмоқда. Президент шифохона эски биноларини янгилаш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Беморларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.


Шифохонада 18 бўлим ташкил этилган. Клиник-биокимё лабораторияси, рентген, УТТ, энцефалография, экспертиза хоналари зарур восита ва малакали мутахассислар билан таъминланган. Шифохона Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг руҳий касалликлар кафедралари учун клиник база ҳисобланади.

Беморларга муносиб шароитлар яратиш керак, деди давлат раҳбари. Шифохонанинг ташқи ва ички кўринишини тартибга келтириш, бу ерда ишлаётган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги «Мурувват» уйида ҳам бўлиб, беморлар учун яратилган шароит билан танишди.

Интернат уйи 1979 йилда қурилган. Интернатда руҳий касал ногирон эркаклар даволанади.

Бугунги кунда бино ва унинг конструктив элементларининг техник ҳолати таъмирталаб. Давлатимиз раҳбарига мазкур интернат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча бинолар қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Улуғ айём кунлари бундай савоб ишларни қилиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлмоғи зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Президент мазкур шифохона ҳудуди ёнида қўшимча қурилиш ишлари олиб бориш, касалликларнинг турига қараб алоҳида бинолар қуриш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.