Главная / Сиёсат / Президент Рақамли Тошкент лойиҳаси билан танишди

Президент Рақамли Тошкент лойиҳаси билан танишди

10 март куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Рақамли Тошкент» лойиҳаси тақдимоти билан танишди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.


Тақдимотда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Президент жорий йилда болалар боғчаси, масофавий таълим, шаҳар жамоат транспортлари учун ягона электрон чипта, қурилишни назорат қилиш, электрон тиббиёт картаси каби янги дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

Масалан, электрон тиббиёт картаси жорий этилса, шифокорларнинг қоғоз тўлдиришга кетадиган вақти анча қисқариб, аҳоли билан ишлаши учун кўпроқ имконият бўлади, дейилади хабарда.

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги 15 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 62 та поликлиника «Ягона электрон тиббий карта» ва «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланиб, хусусий клиникалар билан интеграция қилинади. Бундай тизим бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам татбиқ этилади.

Дастурий маҳсулотлар узлуксиз ва самарали ишлаши учун инфратузилма зарурлиги қайд этилар экан, барча давлат муассасаларини юқори тезликда маълумот узатиш тармоғига улаш, замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Аҳоли, айниқса ёшлар орасида рақамли кўникмаларни такомиллаштириш, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 600 дан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган. Аммо ушбу йўналишда қилинаётган ишлар ҳали ҳам етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Телекоммуникация инфратузилмаси «рақамли шаҳар» концепциясининг асоси эканлигини ҳисобга олиб, икки йил мобайнида 1,5 мингдан зиёд ижтимоий объектни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибида таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал, транспорт, қурилиш, кадастр ва бошқа йўналишлар бўйича алоҳида лойиҳа офислари ташкил этиш зарурлигига эътибор қаратди. Бундай тузилмаларда дастурчилар ҳар бир соҳа мутахассислари билан биргаликда ўша соҳага мос дастурий таъминот яратади, уларни синовдан ўтказиб, ҳаётга татбиқ этади. Зарур ҳолларда бошқа соҳага тегишли дастур билан боғлиқлигини таъминлайди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

dwq6Ya15838398095736_b

Сардор Умурзоқов номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқуллади.