Главная / Спорт / Расман! Гаттузо — Наполи бош мураббийи

Расман! Гаттузо — Наполи бош мураббийи

Женнаро Гаттузо «Наполи» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда неаполликлар расмий сайти хабар тарқатди.

41 ёшли мутахассис кеча оқшом истеъфога чиқарилган Карло Анчелоттининг ўрнини эгаллади. Жамоа Анчелотти бошқарувида кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозона олмаганидан кейин кеча Европа чемпионлар лигаси доирасида «Генк» устидан йирик ҳисобда (4:0) зафар қучиб, плей-оффга чиққан эди.

Ҳозирча Гаттузо билан қанча муддатга шартнома имзолангани ҳақида маълум берилмади. Аввалроқ эса “Наполи” ушбу мутахассис билан ярим йиллик шартнома имзолаб, кейин уни яна бир йилга узайтириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди. Женнаро олдига жамоани Европа чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи ўринни эгаллаш вазифаси қўйилади. Гаттузо мавсум охирига қадар 1,5 миллион евро, кейинги йилда эса 3 млн. евро маош олади.

«Наполи» Италия чемпионатининг 15-туридан кейин 21 очко билан жадвалда 7-ўринни эгаллаб турибди.


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди