Главная / Спорт / Реалнинг Тоттенхэмга қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)

Реалнинг Тоттенхэмга қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)

Мадриднинг “Реал” клуби Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши учрашувга кенгайтирилган таркибни эълон қилди.


Демак, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан 19 нафар футболчини муҳим учрашув учун қайдномага киритди.

Бэйл, Ковачич, Лука Зидан, Карвахал каби футболчилар жароҳатлари сабаб қайдномадан ўрин эгаллашмаган бўлса, Хесус Валехо ҳамда Борха Майорал номаълум сабабга кўра рўйхатдан ўрин эгалламади.

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.

Ҳимоячилар: Рамос, Варан, Начо, Марсело, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Льоренте, Асенсио, Иско, Себалёс, Лукас Васкес.

Ҳужумчилар: Роналду, Бензема

Маълумот учун, “Реал” – “Тоттенхэм” учрашуви бугун, 17 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди