Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Игорь Шуваловни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Игорь Шуваловни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 август куни Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари сайти.


Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, Игорь Шуваловни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Игорь Шувалов самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди. Ҳукумат раисининг биринчи ўринбосари Россия Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QcvBgD15162940082304_b

Президент Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.