Главные новости
Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ХВЖ раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда ХВЖ раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни Нью-Йоркда Халқаро валюта жамғармаси фармойиш берувчи директори Кристин Лагардни қабул қилди, деб хабар қилди ЎзА.


Жамғарма раҳбари 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилаётгани билан давлат раҳбарини қутлади.

Кристин Лагард Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор эканини таъкидлади.

Учрашувда валюта ислоҳоти жараёнида давлат органлари ва тижорат банкларини қўллаб-қувватлаш, савдодаги тарифларни камайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Давлат бюджетини профицит билан бажариш, солиқ маъмурчилиги ва давлат статистикаси соҳасини тубдан яхшилаш, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, ташқи савдо сиёсатини эркинлаштириш каби навбатдаги вазифаларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон билан Халқаро валюта жамғармаси ҳамкорлигини кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали Ўзбекистон молия тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z2o0l915132293817203_b

Президент Ергеодезкадастр қўмитаси фаолиятини танқид остига олди

Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.