Главная / Жамият / Сел келиш хавфи юқори бўлган ҳудудлар аниқланди

Сел келиш хавфи юқори бўлган ҳудудлар аниқланди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази хавфли гидрометеорологик ва геологик вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ҳудудлар бўйича тадқиқот ўтказди. Олинган маълумотлар сел хавфи нисбатан юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш имконини берди, дея хабар қилди ЎзА.


Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг деярли барча тоғ ва тоғолди ҳудудлари сел хавфи юқори бўлган ҳудудлар ҳисобланади. Бунда, айниқса, Фарғона водийси мазкур ҳодиса хатари остидадир. Бундан ташқари, Наманган, Фарғона вилоятлари, ундан сўнг Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳам сел хавфи нисбатан юқори вилоятлар деб топилди.

Тоғли ҳудудларда апрель, май, июнь ойларида энг кўп ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирилди. ФВВ ташкил этган кузатув ва сел хавфи тўғрисида огоҳлантириш хизмати айнан шу ойларда алоҳида тартибда ишлайди.

Сел оқимининг ҳалокатли оқибатларини камайтириш мақсадида ФВВ томонидан селга қарши гидротехника иншоотлари, селларни ажратувчи, ушлаб қолувчи ва сақлаб қолувчи объектлар қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, қияликларга кўндаланг равишда ишлов берилиб, тоғ ён-бағирларини поғона-поғона қилиб ишланмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудларга чопиқ экинларини экиш тақиқланган. Ернинг ҳолатини яхшилаш ва тоғолди ҳудудларда унинг емирилишини бартараф этиш мақсадида тоғ ён-бағирлари ва дарё ўзани бўйлаб янги ва ўрмон кўчатларини экиш ҳамда мавжудларини соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида