Главная / Сиёсат / Сенаторлар тўй маросимларини чекламасликка қарор қилди

Сенаторлар тўй маросимларини чекламасликка қарор қилди

Сенаторлар тўй ва оилавий тантаналар, мотам маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказишга нисбатан норматив чекловларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири жума куни Сенатнинг 15-ялпи мажлисидан хабар қилди.


Сенаторларнинг фикрича,тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ва камхарж қилиб ўтказиш учун қаттиқ меъёрларни ўрнатиш эмас, балки фуқароларнинг онгли равишда қарор қабул қилишларига эришиш лозим. Бунинг учун аҳоли ўртасида ахборот кампанияси имкониятларидан фойдаланиш, шахсий намуна кўрсатиш ва намунали тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда.

«Халқнинг хоҳиши шундай. Кўпчилик фуқаролар шусиз ҳам ихчам ва камхарж тўй ўтказишмоқда. Одамлар билан суҳбатларда уларнинг юраклари ва кўзларидаги ишончни, эртанги кунга ишончни, оила тинчлиги ва фаровонлигига бўлган ишончни кўрдик», — деди сенатор Зайниддин Низомхўжаев.

Зайниддин Низомхўжаев.

Айрим фуқаролар қариндошлари ва қўни-қўшнилар гап-сўзларидан қўрқиб исрофгарчилик ва хашамдорликка қўл уриши мумкин. Аммо Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси оилавий тадбирлар миллий анъаналар ҳисобга олиниб, тежамкор ва ортиқча дабдабаларсиз ўтказилиши кераклигини тушуниб олиши лозим, деб ҳисоблайди Сенатдагилар.

Мартда Сенат тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокама учун эълон қилган эди. Ҳужжатда тўй-ҳашамларни соат 10:00 дан 23:00 гача, ош бериш маросимларини соат 12:00 дан 15:00 гача ўтказиш, соат 23:00 дан кейин оилавий тадбирларни давом эттиришга йўл қўймаслик таклиф қилинган. Унга кўра, тўй-ҳашамларда 150 нафаргача, ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши қатнашади. Тўйларда 2 тадан кўп бўлмаган енгил автомашинадан фойдаланиш лозимлиги белгиланди.

Сенатнинг аввалги 14-ялпи мажлисида қарор қабул қилинмади, бироқ мамлакатнинг барча ҳудудларида мазкур масала бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Оилавий маросимларни тартибга солиш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев бир неча маротаба тўхталиб ўтди. Ўтган йилнинг августида зиёлилар билан учрашувда шундай деган эди: «Тан олиш керак, тўйлар ва бошқа маросимлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар нафақат минглаб оилаларнинг иқтисодий аҳволига, балки уларнинг бутун ҳаётига ҳам салбий таъсир кўрсатади».

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.