Главная / Иқтисодиёт / Сирдарёда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Бизнес акселератор очилади

Сирдарёда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Бизнес акселератор очилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Ҳиндистоннинг The National Small Industries Corporation Ltd компанияси Сирдарё вилоятида Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик асосида «Бизнес акселератор» ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борди.


Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz”га хабар қилишича, 7−9 февраль кунлари компаниянинг икки вакили — Андоле Балраж Прабху Раж ва Тяги Сунил ўзаро англашув меморандумини имзолаш учун Ўзбекистонга келди.

Ушбу лойиҳа ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка қизиқтириш, кичик бизнес ва касаначиликни ривожлантириш ҳамда маълум бир касб-ҳунарга йўналтириш каби вазифаларни ўз ичига олади.

«Бизнес акселератор”ни кейинчалик Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.