Главная / Иқтисодиёт / SkyPower Global раҳбари Ўзбекистон президентига мурожаат қилди

SkyPower Global раҳбари Ўзбекистон президентига мурожаат қилди

Канаданинг SkyPower Global компанияси асосчиси ва бош ижрочи директори Керри Адлер «Америка овози»га берган интервьюсида компания Ўзбекистонда қандай қийинчиликларга дуч келгани ва нима учун қуёш энергетикаси бўйича лойиҳалар ҳалигача ишга туширилмаганини сўзлаб берди.


«Ўзбекэнерго» ва SkyPower Global компаниялари ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишувни имзолаш президентнинг 2018 йил 28 апрелдаги қарорида кўрсатиб ўтилган. Канада компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишига 1,3 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирган эди.

SkyPower Global келгусида ўзи эгалик қилиб, фойдаланувчи объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини молиялаштириши кўзда тутилган. Келишув муддатлари давомида компания ва унинг ҳудудлардаги шўъбаларига корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилиши лозим эди.

Қарорда «Ўзбекэнерго» етказиб берилган элекр энергияси учун тўловларни амалга ошира олмаган тақдирда, қарздорлик Молия вазирлиги кафолати остида давлат бюджетидан қопланиши белгиланган.

Керри Адлер интервьюда президент Мирзиёев Молия вазирлигига 2018 йилда топшириқ берганига қарамасдан, вазирлик ҳалигача компанияга тўлов кафолати бермаганини маълум қилди. Шартномага кўра, SkyPower Global ишлаб чиқарган токнинг киловати учун «Ўзбекэнерго» 6 цент тўлаши керак. Агар тўловни амалга оширолмаса, давлат буни қоплаши шарт. Солиштириш учун: октябрда БААнинг Masdar компанияси Навоийда фотоэлектр станцияси қурилиши учун тендерда 1 кВт қуёш энергияси учун 2,679 цент таклиф қилган ҳолда ғолиб чиққан (тендерда энг қиммат таклиф Total Eren томонидан илгари сурилган — 4,273 цент).

window.Ya.adfoxCode.create({
ownerId: 324267,
containerId: ‘adfox_157805472798843542’,
params: {
p1: ‘cimkr’,
p2: ‘gpbz’,
slide: true,
visibleAfterInit: false,
insertAfter: ‘undefined’,
insertPosition: ‘0’,
stick: false,
stickTo: ‘auto’,
stickyColorScheme: ‘light’
}
});

var inpageAdTime = 0;
var inpageAdPeriod = 250;
function toggleInpageAd() {
if (inpageAdTime >= 120000) {
return;
}

setTimeout(function() {
var inpageAd = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542’);
var inpageAdContainer = document.getElementById(‘adfox_157805472798843542_container’);

if (!inpageAd || !inpageAd.innerHTML) {
if (inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.remove(‘active’);
} else {
toggleInpageAd();
}
} else {
if (!inpageAdContainer.classList.contains(‘active’)) {
inpageAdContainer.classList.add(‘active’);
}
toggleInpageAd();
}
}, inpageAdPeriod);

inpageAdTime += inpageAdPeriod;
}
toggleInpageAd();

“Газета.uz”да реклама

У кредит рейтинги паст бўлгани боис кафолатсиз нафақат SkyPower Global, балки бошқа ҳеч ким Ўзбекистонда бизнес юрита олмаслигини таъкидлаб ўтди.

Келишув тарихи

Фото: AmerikaOvozi.com.

Керри Адлер SkyPower Global компаниясига Канадада асос солинганига қарамасдан, асосий акционерлари америкаликлар бўлгани учун Канада-Америка компанияси ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, ҳаммаси 2017 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун келиши билан бошланган.

Инвестор Ўзбекистон элчихонаси ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ташкил этилган тантанали тушликка таклиф қилинган. Ушбу учрашувда АҚШ Тижорат вазирлиги ва халқаро компанияларнинг раҳбарлари ҳам таклиф қилинган.

Президент унга мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳукумати ўз изланишларига асосланиб, дунё бўйлаб энергетика таъминотчиларини ўрганиб чиққани ва SkyPower Global компаниясига ишонч билдирган ҳолда Ўзбекистонда қуёш энергияси саноатини ривожлантиришга қарор берганини маълум қилган.

«Мен зиёфатга таклиф қилинганим учунгина борган эдим. Ҳатто [сармоя киритишга] мақсад ҳам йўқ эди. Ўзбекистонни билмас эдик», — деди у.

Керри Адлернинг тасдиқлашича, Шавкат Мирзиёев нафақат инвестиция киритишни, балки икки ҳафта ичида таклифлар ва шартнома билан Тошкентга боришни таклиф қилган.

SkyPower Global раҳбари тушликда 10−11 та йирик компания, жумладан General Electric, юридик фирмалар ва бошқа корхоналар қатнашганини маълум қилди.

«Президент Мирзиёев бизни мамлакатга ёрдам беришга кўндира олди, десам бўлади. Ундан эшитганларим менда кучли таассурот қолдирди. Мен БМТ доирасида дунё раҳбарлари билан азалдан ишлаб келаман, айнан муқобил энергетика бобида. БМТнинг олдинги бош котиби Пан Ги Мун билан яқин эдим ва ҳозирги бош котибнинг ўринбосари Амина Муҳаммад билан ҳамкорлик кучли. Лекин Ўзбекистон раҳбарига қараб лол қолдим, дангал мурожаати ёқди», — деди у.

Фото: AmerikaOvozi.com.

Сармоядорнинг қайд этишича, у икки ҳафтадан кейин 15 кишилик жамоа билан Тошкентга етиб келади. Унгача Deloitte консалтинг компанияси улар учун Ўзбекистон имкониятларини ўрганиб чиқади. Орадан икки кун ўтиб эса 1,3 млрд долларлик ҳужжат имзоланади.

«Жуда катта риск эди бизга. Лекин буни бир сабаб билан қилдик. Мен шу кунгача жуда кўп давлатларнинг раҳбарларини кўрдим. Анчаси билан яқинман, дўстман. Улар орасида Мирзиёев сингари ўз хоҳишини дангал ва ишонч билан тушунтира оладиганлар кам. Бу мамлакатга ёрдам керак ва буни очиқ тан олиб, ҳамкорликка чақириш, таклиф қилиш. Бизнес имконият бор, ислоҳотларимиз орқали шароит яратамиз, дейиш… Бизни кўндирди. 18 йилдан бери муқобил энергия соҳасидаман. Лекин карьерамда ҳеч қачон шундай қадам ташламаганман. Мирзиёев мени кўндирди. Олийжаноблиги ва харизмаси билан менга у Кеннедиларни эслатди. Ўзини тутиши, муомаласи. Менга жуда маъқул бўлди», — деди у.

«Ҳозиргача 10 миллион доллар сарфладик. Лойиҳа учун ер топдик. Қурилиш бошлаш учун зарур чораларни кўрдик. Глобал миқёсда тендерлар ўтказдик. Нимаики қилишимиз керак бўлса, шуғулландик. Шартномани имзолашга ойлар кетди. Учрашувларга борар эдик, лекин охирги моментда уларни бекор қилишар эди, хусусан вазир ва бош вазир ўринбосарлари билан ҳам. Келишиб қўйиб, имзолаш учун узоқ кутдик. Бир нарсага урғу бериб келамиз: „СкйПовер Глобал“ ошкора ишлайди. Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қатъий қаршимиз. Биз коррупцион ишларга асло бош суқмаймиз. Ҳеч қандай шартнома учун тўламаймиз. Совға-салом бермаймиз. Асоссиз ваъда ҳам бермаймиз», — дея давом эттирди у.

«Ишга эскича ёндашув»

Фото: AmerikaOvozi.com.

Керри Адлер Ўзбекистонда «эскича усулларда» ишлайдиган одамлар борлигини айтиб ўтди.

«Лекин эскича усуллар билан ишлайдиганлар бор. Бизнесда ҳам шундай йўл тутишади. Биз улар билан ишламаймиз ва ишлашни ҳам хоҳламаймиз. Бирортаси олдимизга келгани йўқ. Агар шундай бўлганида дарҳол очиқлаган бўлар эдик, Transparency International каби ташкилотларга чиқардик. Биз бундай ҳолларга кўз юммаймиз, тоқат ҳам қилмаймиз», — деди у.

«Мирзиёев чинакамига ислоҳотлар қилишга бел боғлаган. Бироқ ундан пастда ишлар чатоқ. Қўрқинч ҳукмрон. Одамлар нотўғри қадам ташлаб қўйишим мумкин дея қўрқади. Ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни хоҳламайди. Кичкина ишларни ҳам қилишни хоҳлашмайди… Бизга керак бўлган тўлов кафолатини ҳам бера олишмаяпти мана», — дейди ишбилармон.

Фото: AmerikaOvozi.com.

Инвесторнинг қайд этишича, у Молия, Иқтисод, Инвестициялар ва Энергетика вазирликлари билан ишлаган. Лекин президент у билан ишлашни ўша вақтдаги бош вазир ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоровга топширган.

SkyPower Global асосчиси Ўзбекистон томони келишувни имзолашни узоқ вақт кечиктириб келгани, бироқ АҚШ ва Канада ҳукуматлари аралашувидан сўнг ҳужжат имзоланганини маълум қилди. Бироқ ҳозиргача компания кафолат ололгани йўқ.

«Биз қуёшдан энергия олиш билангина чекланмаймиз. Deloitte консалтинг компанияси бизга Ўзбекистонда яшил саноат потенциалини ўрганиб чиқиб, у шаклланса, ялпи миллий даромад миллиардлаб долларга ўсиши, 30 минг одамни иш билан таъминлаши, мутахассислар етиштириши, уларни ва бошқарувчиларни Гарвард, MIT Sloan (Массачусетс технологиялар институти ҳузуридаги халқаро бизнес мактаб — таҳр.) сингари нуфузли даргоҳларда тайёрлаш мумкинлигини таҳлил қилиб берган», — деди у.

«Ўзбекистон ўз сўзида туриши керак»

Президент ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказининг (марказ 2018 йил 8 январдан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тасарруфида) хулосаси. Хулосада нархлар дунёдаги ўртача нархларга мувофиқ экани тасдиғини топган. Фото: AmerikaOvozi.com.

Керри Адлер Ўзбекистон ҳукуматини ўз мажбуриятларини бажаришга ва ҳаттоки янада жозибадор таклифлар пайдо бўлган тақдирда ҳам ўз сўзида туришга чақирди. У АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг шартномалар дахлсизлигини таъминлаш зарурлиги ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтирди.

«Ўзбекистон ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши керак. Имзолаган шартномалари амалга ошиши учун зарур шароит яратилиши керак. Биз билан келишилган нарх албатта 2018 йилдаги бозорга қараб белгиланган. Кимдир биздан арзон маҳсулот таклиф қилса, бизнинг шартномани улоқтириб бошқасига кета олмайсиз. Битим бу битим. Ташқи сармоясиз давлат ривожлана олмайди. Сўзингизда турсангиз, ишонч ортади ва катта-катта таклифлар кела бошлайди. Акс ҳолда ишонч сўниб, шубҳа ва гумон ортади. Президент Мирзиёев Молия вазирлиги, Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлигини назорат қила оладими? Ёки бу ҳаммаси хўжакўрсингами?» — деди у.

SkyPower Global раҳбари мажбуриятларни бажаришдан воз кечишнинг оқибатлари борлигидан огоҳлантирди.

«Чора кўрсак ҳозир шартнома 1,8 миллиард долларга тушади. Ўзбекистон Энергетик Хартияга аъзо. Гаагага бориб, судга шикоят қилишимиз мумкин. Шартнома шартларига риоя қилинмаётганини исботлаш қийин бўлмайди. Лекин биз Ўзбекистондан қилмаган ишимиз учун ҳақ талаб қилмаймиз. Биз жанжаллашишни хоҳламаймиз. Президент Мирзиёевга 1200 бетлик хат йўлладим. Унда ҳозиргача бошдан кечирганларимизни бирма-бир баён қилганмиз. Бизни қанча овора қилишгани, сарсон қилишгани ҳақида ёздик», — деди у.

Керри Адлернинг фикрича, муаммо Шавкат Мирзиёевда эмас. «Менинг хулосам шуки, муаммо Мирзиёевда эмас. Унга ҳурматим баланд, ишончим сўнмаган, лекин унинг қўли остидагилар биз сингари инвесторлар учун шароит яратмаяпти. Биз нима қилайлик? Ҳақиқатдан ҳам шартномаларга амал қилмоқчи эмасмисиз? Президент қарорининг кучи йўқми? Ким буларга жавоб беради? Биз ҳатто Омбудсманга бордик», — дейди у.

SkyPower Global бир вазирлик билан иккинчиси ўртасида сарсон қилинганини таъкидлаган компания раҳбари кафолатсиз унинг қўллари боғлиқ эканини қайд этди.

«Еримиз бор. Тендер аниқ. Лекин кафолатсиз қўлларимиз боғланган. Кафолатсиз ҳеч ким биз билан ишламайди. Аксионерларимиз ҳам уни талаб қилади, банклар ҳам. Ҳаммага шу ҳужжат керак. Чунки бизнеснинг асосий шарти шу. Бу қоғоз бизнес учун суғурта. Ҳукуматлар ўзгарса, сиз билан савдо қиладиган томон маҳсулот учун тўлай олмай қолса, пул давлат ҳисобидан олинади. Ўзбекистондек бу борада янги бир система билан ишлаш нозик ҳаракат», — деди инвестор.

Керри Адлер бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича собиқ ўринбосари Сухроб Холмуродов SkyPower Global фаолиятига тўсқинликлар қилишга уринганини маълум қилди. Бунда унинг нима сабабдан ишдан бўшатилганини билмайди, бироқ муаммо ҳалигача ҳал этилгани йўқ.

«Икки йўл бор. Бири судлашиш, лекин биз бу йўлдан боришни асло хоҳламаймиз. Яхшиям, менинг бошқарув кенгашим бу борада мени тергамаяпти, аксинча, сабр қилаяпмиз. Ўзбекистонга меҳрим баланд. Биз Ўзбекистон билан ишлашни истаймиз ва лойиҳамизни амалга оширишга бел боғлаганмиз. Шартномалар бузилмаса, уларга бош эгсак, мамлакат учун ажойиб натижалар бўлишини исботлашни хоҳлаймиз. Биз биринчимиз ва муваффақият қозонишни истаймиз. Бизга қараб, бошқалар келади. Яқинда тендерда 23 компания қатнашибди. Демак, умид сўнмаган. Лекин ишончни оқлаш керак», — деди у.

«Ишончни сотиб ололмайсиз. Тепадаги одам менга ишон деса-ю, пастдагилар унинг айтганига қарши иш тутса, ҳеч ким келмайди. Президент Мирзиёев, назаримда, буни билади. Мен унга ишонганман», — дея давом эттирди ишбилармон.

Компания ҳалигача расмий изоҳ олгани йўқ. «Америка овози» манбалари маълумотларига кўра, бунинг икки сабаби бўлиши мумкин:

бошқа арзонроқ муқобиллар мавжуд бўлган шароитда SkyPower Global 6 центтдан етказиб берадиган қуёш энергияси қимматлик қилади;инвесторнинг кафолат тўғрисидаги талаби Ўзбекистон қонунчилигига зид.

«Газета.uz» 29 февраль куни Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига сўров юборди, бироқ ҳозирча изоҳ олгани йўқ.

Интервью видеоёзуви

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.