Главная / Жамият / Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

Судларда ишлар автоматлаштирилган тизим орқали тақсимланади

Ўзбекистон президенти 10 март куни «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.


Қонунга мувофиқ, суд ишларини юритиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қатор қонунлар ва кодексларга ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, «Судлар тўғрисида”ги қонунга судьялар ўртасида ишларни тақсимлашга оид алоҳида модда киритилди.

Унга кўра, судларда ишлар судьяларнинг иш ҳажми ва ихтисослашувини ҳисобга олиб, муҳокама натижасидан манфаатдор шахсларнинг таъсир кўрсатиши истисно этиладиган тартибда, автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда тақсимланади.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодекс даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга ахборот тизими орқали электрон тарзда юборилиши мумкинлигига оид норма билан тўлдирилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

32WYtp15797774905708_b

Олти нафар аёл-ҳоким. Улар ким бўлганди?

Ўзбекистонда якунланиб бораётган ҳафта ҳудудларда аёл-ҳокимлар тайинлови билан эсда қоларли бўлди. Орадаги катта танаффусдан сўнг аёларни туманларга ҳоким этиб тайинлаш кенг тус олди. Янги аёл-ҳокимлар ким бўлган?