Главная / Спорт / Суперлига. АГМК – Бунёдкор ўйинига кириш — бепул

Суперлига. АГМК – Бунёдкор ўйинига кириш — бепул

АГМК клуби олмалиқлик барча футбол мухлисларини 13 март куни соат 18:15да ОКМК спорт мажмуасида бошланадиган АГМК — “Бунёдкор” ўйинига таклиф этади. Учрашувга кириш текин!

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши беллашувда АГМКни қўллаб-қувватлаб, Олмалиқ шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоани олға бошлашда жонбозлик кўрсатинг!

АГМК жамоаси Ўзбекистон миллий чемпионатлари доирасидаги ўзининг юбилей 120-ғалабаси остонасида ва Сиз азиз мухлислар мазкур ўйинда унутилмас онлар ва ғалабали лаҳзаларни биргаликда нишонлаш имкониятини қўлдан чиқарманг!

Зеро АГМК жамоаси Олмалиқ шарафини ҳимоя қилиб, Сиз азиз мухлисларни хурсанд қилиш ва қувонтириш учун ўйнайди!

Келинг, кўринг ва бўлажак баҳсдаги ғалабани қўлга киритишда чинакам “12-футболчи” сифатида иштирок этинг!

Орзу ва мақсад жиддий! Бирлашиш вақти келди!


Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

psg-borussia-dortmund-logo

ЕЧЛ. ПСЖ – Боруссия Д. Таркиблар маълум

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасидаги бугундан ўрин олган жавоб баҳслари бошланиш арафасида