Главная / Сиёсат / Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алимов Ботир Тўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди, дея хабар қилди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.


Бахтиёр Худойберганов (1976 й. т.) фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қумқўрғон туманларида ҳам янги ҳокимлар тайинланди. Ўтказилган барча Халқ депутатлари туман кенгашларининг навбатдан ташқари сессияларида вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.