Главная / Спорт / Сурхон жамоаси пахта йиғим-теримида иштирок этди

Сурхон жамоаси пахта йиғим-теримида иштирок этди

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида олтин бойлигимиз бўлмиш – пахта йиғим-терим ишлари олиб борилмоқда.


Хусусан, бугун эрта тонгда “Сурхон” футбол клуби раҳбарияти,  жамоа бош мураббийи Сергей Ковшов, Сурхондарё футбол федерация рахбари Нажмиддин Мелиқулов ва “Сурхон” жамоаси футболчилари хамда “Сурхон” жамоаси содиқ мухлиси Элёр Узаковлар Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида жойлашган далаларнинг бирида пахта йиғим – теримида иштирок этдилар.   

Пахта-йиғим теримида фаол иштирок этиб, ўз хиссаларини қўшган “Сурхон” жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Зеро, пахта- миллий бойлигимиз эканлигини унутмаслик лозим. Пахтани тез ва сифатли йиғиб-териб олиб, мавсумни муваффақиятли якунлашда амалий ёрдам бераётган барча- барчага рахмат деб қоламиз.

“Сурхон” клуби Матбуот хизмати, Элёр Узаков.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

krauch-gol

Крауч АПЛ рекордини ўрнатди

Сток Сити ҳужумчиси Питер Крауч захирадан майдонга тушиш бўйича Англия премьер-лигаси рекордини янгилади