Главная / Жамият / Тошкент ИИББ турар жойлар оммавий мусодара қилинганини рад этди

Тошкент ИИББ турар жойлар оммавий мусодара қилинганини рад этди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фоҳишахоналар ташкил этилгани ҳақидаги сохталаштирилган ишлар бўйича уй ва квартираларни оммавий равишда мусодара этилгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.


7 январь куни AsiaTerra сайтида эълон қилинган мақолада пойтахтдаги уй ва квартиралар оммавий равишда мусодара қилингани келтириб ўтилган эди. Нашрнинг тасдиқлашича, ички ишлар органлари (ИИО) ходимлари, прокурорлар, судьялар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимиятлари вакиллари ёлланма «ҳуқуқбузарлар» ёрдамида фоҳишахоналар ташкил этганлик ҳақидаги ишларни сохталаштириб, ижарага берувчиларнинг уй ва квартираларини Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича («Қўшмачилик ёки фоҳишахоналар ташкил этиш») «жиноят қуроли» деб эълон қилган ва уларни мусодара этган. Бу каби чоралардан 100 дан зиёд киши жабр кўрган, дейилади материалда.

Нашрнинг қайд этишича, мусодара қилиниб, ҳокимият балансига ўтказилган уй ва квартиралар кейинчалик профилактика инспекторларига берилган.

Шавкат Мирзааҳмедов.

«Бу иш бўйича бизда ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ биз профилактика инспекторларига квартиралар ажратиш тартиблари ҳақида тўхталишимиз мумкин. Бугунга қадар 1103 та хизмат уйи тақдим этилган бўлиб, у ерларда инспекторлар хизматни ўташ даврида яшайдилар. Авваллари бу уйлар ҳокимиятлар баланслари бўлиб, сўнгра ИИББга ўтказилди», — деди Жиноятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шавкат Мирзааҳмедов.

«Улар орасида суд орқали давлат фойдасига ундирилган квартиралар бўлиши мумкин, кейинчалик улар тақсимлаш учун ҳокимият балансига ўтказилган», — дея қўшимча қилди Дониёр Тошхўжаев.

Ўтган йилнинг ёзида ОАВда фоҳишахоналар ташкил этиш ва одам савдоси учун фойдаланилган уй ва квартиралар давлат фойдасида мусодара қилинаётгани тўғрисидаги материаллар чоп этилганидан сўнг Тошкент ИИББ ва прокуратураси фақатгина фаол равишда фоҳишахоналар ташкил этишга ҳаракат қилинган уй ва квартиралар мусодара этилишини маълум қилган эди.

Бунинг ортидан жиноят қуроли сифатида фойдаланилган, бироқ жиноятларни содир этишда уларнинг эгалари айбдор бўлмаган мол-мулкларни мусодара қилишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тайёрланди. Тузатишлар октябрдан кучга кирди.

ИИББ вакиллари яқин вақтларда мусодара қилинган уй ва квартиралар бўйича батафсил маълумот тайёрланишига ваъда беришди. Бошқарма вакили суд қароридан рози бўлмаган жабрланувчилар Олий судга кассация тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликларини ҳам таъкидлаб ўтишди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

yIhZ4o15163372100362_b

Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди

ФВВ Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Унда 29 кишининг исм-шарифи келтирилган бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан.