Главная / Иқтисодиёт / Тошкент бозорларига нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди

Тошкент бозорларига нақд пул олиш учун банкоматлар ўрнатилди

Халқ банки Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларида душанба кундан пулларни нақдлаштириш мумкин бўлган банкоматлар ўрнатиб чиқилди.


Банк матбуот хизматининг «Газета.uz”га хабар қилишича, битта карта орқали кунига энг кўпи билан 100 минг сўмгача пулни ечиб олиш мумкин.

Ҳозирда банкоматлар асосан бозор ҳудудида жойлашгани учун улардан фақатгина бозорлар иш вақтида фойдаланиш мумкин.

Халқ банкидан маълум қилинишича, келажакда аҳоли гавжум жойларда шундай банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган ва улар 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Марказий банк раҳбарияти тез орада мамлакатда банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш учун шароитлар яратилиши тўғрисида ваъда қилган эди.

Ҳаққимизда

Check Also

loEPaT14464831911818_b

Мактаб ва поликлиникаларда бухгалтерия қисқартирилади

Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилади.