Главная / Жамият / Тошкентда ЙҲҚ бузилишлари тўғрисида онлайн хабар бериш мумкин

Тошкентда ЙҲҚ бузилишлари тўғрисида онлайн хабар бериш мумкин

5 мартда Тошкент Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси сайтини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Унда Йўл ҳаракати қоидалари тасвирга олинган фото ва видеоматериалларни юбориш учун «Мобиль репортёр» бўлими ҳам бўлади.


Пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев биринчи ой давомида бўлим синов режимида фаолият кўрсатишини маълум қилди.

ЙҲХБ ходимлари яқинда тўй кортежи ҳайдовчилари билан боғлиқ ҳодисада бўлгани каби мультимедиа материалларига муносабат билдириб, улардан расмий далил сифатида фойдаланади.

Дониёр Тошхўжаев бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур эмаслигини таъкидлади. Материалларда автомобиль рақами кўриниб туриши мақсадга мувофиқ. Дея қўшимча қилди у.

Фото ва видеоматериалларни юборган муаллифлар шахси анонимлиги сақланади.

Шунингдек, сайт фойдаланувчилари онлайн режимда ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменовга мурожаат йўллашлари мумкин.

ЙХҲБ ўзининг Telegram-канали ва Facebook ижтимоий тармоғида расмий саҳифасини ҳам очади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида