Главная / Жамият / Тошкентда миграция ва фуқаролик бўлимлари энди янгича тартибда ишлайди

Тошкентда миграция ва фуқаролик бўлимлари энди янгича тартибда ишлайди

Тошкентда миграция ва фуқароликни қайд этишнинг туман бўлимларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янгича ишлаш тартибини амалга татбиқ этди. Бу ҳақда «Газета.uz”га Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди. Бизнинг мухбиримиз ўзгаришлар билан танишиш мақсадида Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларидаги миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимларига борди.


Эндиликда бўлим бошлиғининг шахсан ўзи фуқароларни кириш жойида кутиб олади. У ҳар доим ўз жойида бўлади — раҳбарни турли тадбирларга жалб этиш мумкин эмас. Илгари ҳужжатларга резолюция қўйиши учун раҳбарларни навбатда анчагина кутишга тўғри келарди.

Шайхонтоҳур ва Миробод туманларидаги миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимларида паспортни алмаштирмоқчи бўлганлар учун электрон навбат жорий этилган. Мурожаат этувчига берилган билетда унинг суратга тушиш ва биометрик маълумотларни топшириш учун кирадиган рақами, санаси ҳамда вақти кўрсатилган бўлади.

Миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимларининг биноларида зарурий ҳужжатлар учун бланклар ва уларни тўлдириш учун намуналар тахт қилиб қўйилган. Илгари фуқаролардан бланк учун пул олинарди. Бланкларни шунингдек Давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона портали орқали ҳам юклаб олиш мумкин.

Янги паспорт олиш учун аризани Давлат персоналлик маркази сайти (dpm.uz) орқали тўлдириш мумкин. У ерда шунингдек аризанинг ҳолатини кузатиш ва хизматларга ҳақ тўлаш учун квитанция олиш имкони бор. Тошкент шаҳар ИИБ миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимига консультация олиш учун Facebook орқали мурожаат қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспорти (биометрик маълумотлар киритилмаган) муомаладан чиқарилган деб ҳисобланади ва бунинг учун маъмурий жавобгарлик (энг кам ойлик иш ҳақининг 0,5 баробаридан 3 баробаригача) кўзда тутилади.

26 майдан бошлаб Миграция ва фуқароликни қайд этиш бошқармалари 8:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунларисиз ишлайди. Саломатлиги туфайли паспортини алмаштириш учун миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимига кела олмайдиган шахслар номидан ишончли киши биометрик маълумотларни йиғиш пунктини мобиль станцияга йўналтириш учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Биз илгари ёзганимиздек, қизлар ва аёллар чет элга чиқиш учун рухсатнома олишда миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимида суҳбатдан ўтиши шарт эмас. Янги тартиб ҳозирча фақат пойтахтда амалга татбиқ этилган.

Тошкент шаҳар ИИБ паспорт-виза тизимида кераксиз тўсиқларни олиб ташлаш бўйича қўшимча имкониятларни ўрганиб чиқмоқда. Йил охирига қадар миграция ва фуқароликни қайд этиш бўлимларида электрон навбатлар йўлга қўйилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида