Главная / Технологиялар / UZINFOCOM марказида раҳбар ўзгарди

UZINFOCOM марказида раҳбар ўзгарди

13 сентябрь куни май ойидан буён директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Азиз Муҳитдинов UZINFOCOM раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ блогида хабар қилинди.


Азиз Муҳитдинов (1985 йилда туғилган)муқаддам «Ўзбектелеком» компанияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида фаолият кўрсатган.

2016 ноябрдан буён UZINFOCOM марказига Ҳусан Исаев раҳбарлик қилиб келаётган эди.

UZINFOCOM Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига киради. Президентнинг 29 августдаги қарори билан марказ базасида Давлат ахборот хизматлари тизимини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил этилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

FVjgSK15057459759680_b

АКТ — ICTWEEK Uzbekistan 2017 ҳафталиги бошланди

Тошкентда анъанавий АКТ ҳафталиги бошланди. Унинг доирасида ICTSummit, ICTForum ва ICTExpo каби йирик тадбирлар ўтказилади.