Главная / Сиёсат / Уйчи туманида ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди

Уйчи туманида ҳоким, прокурор, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиғи ишдан олинди

Наманган вилояти Уйчи туманида 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман прокурори Бахтиёр Абдураҳимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Равшан Юсубжонов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Отахонов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.


Бу хабарни «Namnews.uz» ахборот-таҳлилий порталининг Уйчи тумани ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлаган.

Манбанинг маълум қилишича, «тўртлик» раҳбарлари ғўза парваришида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги, мавсум давомида хотиржамликка берилиб, агротехник тадбирларни белгиланган муддатда тўғри ташкил этмаганлиги, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.