Главные новости
Главная / Жамият / Ўқитувчи ва шифокорлар йиллар давомида далаларда ишлашди. Бошқа бундай бўлмайди — Наманган вилояти ҳокими

Ўқитувчи ва шифокорлар йиллар давомида далаларда ишлашди. Бошқа бундай бўлмайди — Наманган вилояти ҳокими

11 август куни миллий телевидениенинг жонли эфирида Ўзбекистон ва унинг келгусидаги тараққиёти учун аҳамиятга молик, деб аташ мумкин бўлган ҳодиса рўй берди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров шифокор ва ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгани салбий оқибатларни келтириб чиқарганини тан олиб, мазкур амалиётга чек қўйишга ваъда берди.


«Бу ҳақиқат, уни яшириш керак эмас», — деди Хайрулло Бозоров Халқаро пресс-клуб йиғилишида клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ўқиб берган фуқаролардан бирининг саволига жавоб қайтарар экан. Савол муаллифи Соҳибжон Бобожонов ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига жалб этилиши бўйича ҳоким фикри билан қизиқди.

«Биз уларни фақат ободонлаштириш, балки ҳатто қишлоқ хўжалиги ишларига ҳам жалб этдик, — дея тан олди ҳоким. — Ўқитувчиларга ўз ишларини қилишга йўл бермадик, фермерларга бириктириб қўйдик».

«Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВПда (қишлоқ врачлик пунктлари — таҳр.) ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди, — дея давом эттирди Хайрулло Бозоров. — Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди, лекин хеч ким ҚВП га ёрдам бергани йўқ. Қачонки энди биз кўзимизни очиб кўрсакки, қанақадир оғир аҳволда».

«Шунинг учун қатъий чекланган ҳозир, ўқитувчиларимизни, умуман бюджет ходимларини жалб қилиш. Қайсидир шанбалик, қайсидир тадбир бўлсаки майли шунда умумий тартибда чақириладиган бўлса. Бизнинг энг забардаст соҳалар икки соҳа ҳам, энг ишонган соҳаларимиз. Буларни унақанги ишларга, мана ҳокимлар ҳам турибди, уларни бу ишларга жалб этиш таъқиқланади, чиқармаймиз уларни бундай ишларга», — дея таъкидлади Хайрулло Бозоров.

У Наманган шаҳрида 1500 киши ободонлаштириш соҳасида фаолият кўрсатиши ва ушбу кучлар етарли эканини қўшимча қилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

akti

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда …