Главная / Сиёсат / Улуғбек Розуқулов бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Улуғбек Розуқулов бош вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 августдаги фармони билан Улуғбек Розуқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси — Ташқи иқтисодий фаолиятни, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод қилинди.


Давлат раҳбарининг бошқа фармони билан Нодир Отажонов бош вазир ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси — Ташқи иқтисодий фаолиятни, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Нодир Отажонов (1967 йилда туғилган) Андижон қишлоқ хўжалиги институти (1993), Наманган муҳандислик-педагогика институти (1999) ва Банк-молия академияси (2000) битирувчиси.

1993—2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазирлиги тизимида фаолият кўрсатган. 2007—2010 йилларда «Ўзавтосаноат-лизинг» компанияси директори бўлган. 2010 сентябрида «Ўзқишлоқхўжаликмаш» лизинг компанияси, ўтган йилнинг ноябрида «Ўзагротехсаноатхолдинг» таркибида қайта ташкил этилган «Ўзагролизинг» АЖга раҳбарлик қилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

6fvCIm15058712876225_b

Аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, қатъий ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Ўзбекистоннинг янги қиёфасини яратиш, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва терроризмга қарши кураш усулларини қайта кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида сўзлади.