Главная / Жамият / Ўртачирчиқда 214 дона қўлбола усулда ясалган иситиш печлари савдоси тўхтатилди

Ўртачирчиқда 214 дона қўлбола усулда ясалган иситиш печлари савдоси тўхтатилди

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими ва Ўртачирчиқ тумани давлат солиқ инспекциясининг қўшимча даромадларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бўлими жисмоний шахслар билан ишлаш шўъбаси томонидан Ўртачирчиқ тумани ҳудудида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.


Тадбир давомида туманнинг А.Навоий маҳалласи, Бек шоҳкўчаси автомобиль йўлининг ёқасида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Генерал Узоқов кўчаси, 61-уйда яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Қўчқоров Маҳмуд Мухторович давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз қўлбола усулда тайёрланган иситиш печларини нақд пулга сотаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур ҳолат аниқланган жойда фуқаро М. Қўчқоровга тегишли 214 дона умумий қиймати 3,2 млн. сўм бўлган қўлбола усулда ясалган иситиш печлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида