Главная / Спорт / Ювентус Дибалага 10 миллион евролик шартнома таклиф қилиши мумкин

Ювентус Дибалага 10 миллион евролик шартнома таклиф қилиши мумкин

“Ювентус” ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтирмоқчи.


Calciomercato.com нашри хабарига кўра, клуб ҳужумчига йилига 10 миллион евро маош таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, Дибаланинг Чемпионлар лигаси ва А Сериясида бўлажак учрашувлардаги ўйини “Ювентус”нинг шартномани узайтириш ҳақидаги қарорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Ювентус” ва Дибала ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилда ниҳоясига етади.

Маълум бўлишича, Дибала “Ювентус”да йилига 12 миллион евро ишлаб топмоқчи.

Томонлар ҳамкорликни 2025 йилгача узайтириш ниятида.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди