Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Афғонистонга автобуслар ва агротехникалар тақдим этди

Ўзбекистон Афғонистонга автобуслар ва агротехникалар тақдим этди

10 январь куни Афғонистоннинг Хайратон шаҳрида Ўзбекистон Президенти номидан афғон халқига 25 та автобус, 3 та трактор ва тиркама техникаларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Тадбирда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Президент маъмурияти вакиллари ва Афғонистон ҳукумати иштирок этди.


Автобуслардан афғон болаларини мактабларга ташишда фойдаланилиши кутилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳузурида учта автобус Хайратон маъмуриятига берилди.

Тадбирда қайд этилганидек, Сурхондарё вилоятида Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистон фуқаролари учун Таълим маркази ташкил этилди. 20 январь куни бу ерга 100 нафарга яқин талабалар етиб келади.

Афғонистон томони Ўзбекистоннинг етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмини ошириш, «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш линиясини қуришга тайёр эканидан миннатдорчилик билдирди. Мазкур тармоқ Кобул ва шимолий провинцияларнинг электр энергиясига бўлган талабини қондириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси нархларини пасайтирди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

UbcpeP15161959647797_b

Миллий хавфсизлик концепциясининг янги таҳрири тайёрланмоқда

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик концепциясининг янги таҳрири ташқи ва ички таҳдидларга жавоб қайтаришнинг янгича ёндашувларни акс эттиради.