Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Президенти Португалияга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Португалияга ҳамдардлик билдирди

19 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Португалия Президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади.


«Сизга таъзия изҳор этамиз ва бутун Португалия халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз» — дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.

Португалиянинг марказий ҳудудидаги табиий ўрмон ёнғинлари натижасида, маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, 61 киши ҳаётдан кўз юмди, 60 нафардан зиёд киши жароҳатланди. Лиссабондан 200 км узоқликдаги Педроган-Гранди аҳоли пункти энг кўп жабрланди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.