Главная / Жамият / Ўзбекистон фуқаролари Оренбург вилоятидаги ЙТҲда жароҳатланди

Ўзбекистон фуқаролари Оренбург вилоятидаги ЙТҲда жароҳатланди

Россиянинг Оренбург вилоятида Mercedes Benz микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил автомобили иштирокидаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси маълумотларига таяниб хабар қилди.


Ҳодиса 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка — Холодне Ключи йўлининг 12 километрида содир бўлган. Россия ФВВ маълумотларига кўра, енгил автомобилда бўлган икки нафар Россия фуқароси ҳаётдан кўз юмган.

Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.

Элчихона консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.

Ҳаққимизда

Check Also

zBqtpp15034749430030_b

БМТ Олий комиссари Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари БМТнинг Ўзбекистондаги собиқ ходими Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди.