Главная / Сиёсат / Ўзбекистон ва Тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара режимини соддалаштириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Душанбега амалий ташрифи доирасида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар берди Тожикистон Президенти матбуот хизмати.


Жумладан тижорий чекловларни бартараф этиш, фуқароларнинг чегаралардан ўтиш тартибларини соддалаштириш, маҳсулотларни ташиш тарифларини пасайтириш, мавжуд темир йўлларни қайта тиклаш, чегаралардаги миналаштирилган майдонларни тозалаш, назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва давлат чегаралари билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

Эмомали Раҳмон тожик томонининг Ўзбекистон билан сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш соҳасида ҳукуматлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлаб, Тожикистон мазкур масалада ҳеч қачон минтақа мамлакатлари учун муаммолар туғдиришга ҳаракат қилмагани, аксинча, сув ва экологик муаммоларни ҳал этишда дунё ва минтақа ҳамжамиятининг интеграцияси тарафдори бўлганини қайд этди.

Учрашувда минтақа ва дунёдаги турли хавф-хатарлар, жумладан терроризм, экстремиз ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ҳар икки томон ҳам ўзаро манфаатдор барча соҳаларда сермаҳсул алоқалар ўрнатилишидан умид билдирди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

UbcpeP15161959647797_b

Миллий хавфсизлик концепциясининг янги таҳрири тайёрланмоқда

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик концепциясининг янги таҳрири ташқи ва ички таҳдидларга жавоб қайтаришнинг янгича ёндашувларни акс эттиради.