Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳоти ўтказилади

Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳоти ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистонда инвестиция муҳитини янада яхшилаш мақсадида Халқаро арбитраж ислоҳотини ўтказиш учун 225 000 АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмагини жалб қилди. Бу ҳақда ЎзА Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар берди.


ОТБнинг техник кўмаги қуйидагиларни амалга оширишда ёрдам кўрсатишни назарда тутади:

замонавий халқаро стандартларга мувофиқ «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш, жумладан халқаро экспертлар ва ОТБ томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг турли босқичларида уни кўриб чиқиш ва хулосалар тақдим қилиш, шунингдек, ҳукумат ва бошқа манфаатдор томонлар билан қатор маслаҳатлашувлар ўтказиш;

хорижий арбитраж қарорларини ва улар билан боғлиқ халқаро арбитраж низоларини тан олиш ва ижро қилиш ҳақидаги процессуал кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларни ишлаб чиқиш;

Халқаро арбитраж ислоҳотини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ҳуқуқни қўлловчи сифатида судялар ва амалиётчи-ҳуқуқшуносларнинг ҳамда ҳуқуқдан фойдаланувчилар сифатида хусусий секторнинг салоҳиятини ошириш.

Техник кўмак амалга ошириш мақсадида ОТБ етакчи халқаро экспертлардан иборат маслаҳатчилар жамоасини жалб қилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистонда халқаро тижорат низоларини ҳал қилишнинг муқобил механизмлари ривожланишига, хусусан мамлакат ҳудудининг минтақавий арбитраж маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳамда янада жозибадор инвестицион муҳит шаклланишига хизмат қилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.