Главная / Жамият / Ўзбекистондан 5,3 млн долларни олиб чиқмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистондан 5,3 млн долларни олиб чиқмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Янгиқўрғон туманида Ўзбекистондан Қирғизистонга 5,3 млн доллар нақд пулни олиб ўтмоқчи бўлган уч эркакни қўлга олди, дея хабар қилди «Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастури.


Қўлга олинганлардан бирининг айтишича, улар Намангандан Тошкентга одам ташиш билан шуғулланган. Ортга қайтишда пулларни Янгиқўрғон туманининг Заркент қишлоғигача етказиш, у ердан эса Қирғизистонга олиб ўтиш режалаштирилган.

Айни пайтда ДХХ мазкур иш бўйича тергов тадбирларини олиб бормоқда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида