Главная / Жамият / Вебстер университети магистратураси Самарқандда ҳам очилади

Вебстер университети магистратураси Самарқандда ҳам очилади

Самарқанд давлат чет тиллар институтида Америка Қўшма Штатларининг Вебстер университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.


Жорий йилнинг май ойида Вебстер университети профессор олимлари илк бор Самарқандга ташриф буюрган бўлса, июл ойи охирида самарқандлик олимлар Америкада бўлиб, ҳамкорлик юзасидан келишувларга эришди.

Мазкур университет вице-президенти Питер Махер ва чет тили факультети декани доктор Дже Кайзернинг бу галги ташрифи ҳам ишчан руҳда ўтди. Тадбирда томонлар мазкур ҳамкорлик алоқаларининг икки томон учун фойдали эканлигини қайд этишди.

— Бугунги музокаралар давомида «Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш» академик дастури бўйича бир йиллик магистратура курсларини ташкил этишга келишиб олдик, — дейди Дже Кайзер. — Юртингизда таълим соҳасига берилаётган эътибор, инновацион ғояларнинг қўллаб-қувватланиши ҳамкорлик алоқаларимизнинг яқин келажакда янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.

Ташриф давомида меҳмонлар СамДЧТИ ўқитувчилари билан семинар-тренинг ўтказиб, соҳага доир илғор тажрибаларини ўртоқлашди. Яқин келажакда Вебстер университети талабалари учун Самарқандда қисқа муддатли «Ўзбек тили ва маданияти» ўқув курсларини ташкил қилиш, америкалик профессор-ўқитувчиларни институтнинг ўқув жараёнларига жалб этиш масалалари юзасидан келишиб олдилар.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида