Главная / Иқтисодиёт / Венгрия компанияси Андижонда 12 миллион евролик клиника қуради

Венгрия компанияси Андижонда 12 миллион евролик клиника қуради

Венгриянинг «Mediorad plus Kft» компанияси Андижонга 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритган ҳолда кардиожарроҳлик йўналишида иш олиб борувчи клиника қурадиган бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.


Кеча компания вакилларини вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов қабул қилди. Асли россиялик ишбилармонларга тегишли мазкур инжиниринг компанияси Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган. Турли бино ва иншоотларни жаҳон стандартлари даражасида қуриш, жиҳозлаш билан шуғулланади.

— Беш кун давомида Андижондаги бир қанча объектларни кўздан кечирдик, — дейди компания вакили Владимир Юрьевич Серов. — Вилоят реабилитация шифохонасида тўхталдик. Мазкур муассасани реконструкция қилиш, қўшимча бино қуриш ва жиҳозлаш учун 12 миллион евро миқдорида инвестиция киритишни режалаштирдик. Биз 52 та етакчи компаниянинг авторизациясига эгамиз. Демоқчиманки, энг илғор технологиялар асосида жиҳозлаш ниятидамиз.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек Абдураҳмонов сўзларига кўра собиқ шифохона ўрнида кардиожарроҳлик ва хавфли ўсма касалликлари йўналишидаги замонавий клиника барпо этилади.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RjLe7y15834128426376_b

Автокредит таклиф қилаётган банклар хатарларни англаб етгани йўқ — МБ раҳбари

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов автокредитлаш билан фаол шуғулланаётган банклар ҳозирча хатарларни англаб етмаётганини таъкидлади. МБ фоиз ставкаси 28−32 фоизни ташкил этаётган автокредитлаш бозорини барқарорлаштириш учун чоралар кўради.