Главная / Сиёсат / Владимир Норов ШҲТ бош котиблигига тасдиқланди

Владимир Норов ШҲТ бош котиблигига тасдиқланди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов 2019 йил 1 январдан 2021 ил 31 декабргача муддатда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиблигига тасдиқланди. Бундай қарор якшанба куни Хитойнинг Циньдао шаҳрида ШҲТ саммитида қабул қилинди.


Владимир Норов турли йилларда ташқи ишлар вазири ўринбосари, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.

2016 йил 1 январдан 2018 йил охиригача Рашид Алимов (Тожикистон) ШҲТ бош котиби лавозимида фаолият кўрсатади.

Тожикистон вакили Жумахон Ғиёсов ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори этиб тайинланди.

Саммит якунлари бўйича Циньдао декларацияси ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон президентининг таклифига мувофиқ ШҲТ давлат раҳбарларининг Ёшларга қўшма мурожаати қабул қилинди.

ШҲТ раислиги Хитойдан Қирғизистонга ўтди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.