Главная / Спорт / Манчестер Ситининг супер трансфер учун янги нишони маълум бўлди
Рекламный код можно тут разместить.

Манчестер Ситининг супер трансфер учун янги нишони маълум бўлди

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ёзда амалга оширмоқчи бўлган шов-шувли трансфери ким бўлиши аниқ бўлди.

El Confidencial нашри берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага «Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибалани олиб келмоқчи. Гвардиола Агуэро ва Габриэл Жезуслар қаторида яна универсал ҳужумчи бўлишини хоҳламоқда ва бунинг учун Дибала асосий номзод бўлиб турибди.

Ҳозирча манчестерликлар таклиф қилиши мумкин бўлган тахминий сумма борасида ҳам маълумотлар йўқ. Олдинроқ «Реал» клуби футболчи учун 90 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Дибала «Палермо» сафида тўп суриб юрган пайтларида, унга қайси жамоаларни ёқтирасиз, деб берилган саволига «Барселона» ва «Манчестер Сити» жамоаларини ёқтиришини, дам олиш пайтида смулятор ўйинларини ўйнаганда айнан шу икки жамоани доимий равишда танлашини айтиб келган.

Ҳаққимизда

Check Also

bdUZoX14845594220788_b

Ўзбекистон курашчилари Озарбайжондаги мусобақада 12 медални қўлга киритди

Ўзбекистон вакиллари Бокудаги эркин ва юнон-рум кураши бўйича халқаро мусобақа совриндорларига айланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *