Главные новости
Главная / Жаҳон / Афғонистонда “Ал Қоида”нинг ўнлаб маҳаллий раҳбарлари ўлдирилди

Афғонистонда “Ал Қоида”нинг ўнлаб маҳаллий раҳбарлари ўлдирилди

AppleMark

Афғон ҳарбийлари.

Афғонистон расмийлари мамлакат шимоли ва жанубида ўтказилган махсус амалиёт пайтида “Ал Қоида” террор гуруҳининг ўнлаб раҳбарлари, жумладан, катта қўмондон Ўмар Ҳатоб ҳам ўлдирилганини маълум қилди.

Хавфсизлик кучларининг билдиришича, НАТО ҳарбийлари билан ҳамкорликда 5 декабрда ўтказилган амалиётда гуруҳнинг 80 аъзоси ўлдирилган, 27 жанггари қўлга олинган. Амалиётнинг бошқа тафсилотлари очқланмади.

Афғон разведкаси Забул, Ғазни ва Пактия вилоятида “Ал Қоида”нинг 5 та манзилини йўқ қилган.

Расмий хабарда айтилишича, Ўмар Мансур номи билан машҳур бўлган Ҳатоб минтақада “Ал Қоида”нинг иккинчи ўриндаги раҳбарларидан ҳисобланган. У Покистон, Ҳиндистон, Бирма ва Бангладеш ҳукуматларини ағдариб, мазкур ҳудудда ҳалифалик ташкил этиш ғоясини илгари сурган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Янги йил байрами

Янги йил 2018 Кушиклари

Янги йил – кейинги йилнинг биринчи куни, йилнинг сӯнгги кунга ӯтиш вақтида тақвимига мувофиқ кӯплаб …