Главная / Жаҳон / АҚШ Россияни хориж агентлари ҳақидаги қонун ёрдамида матбуот эркинлигини чекламасликка чақирди

АҚШ Россияни хориж агентлари ҳақидаги қонун ёрдамида матбуот эркинлигини чекламасликка чақирди

7668d018-2e03-48a7-83f1-0962a25f5867_w650_r1_sДавлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт.

АҚШ Давлат департаменти Россия Адлия вазирлигига чет элдан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситаларини (ОАВ) хориж агентларига тенглаштирувчи қонун матбуот эркинлигига таҳдид солишини айтиб, мазкур қонун ёрдамида матбуот устидан назоратни кучайтирмасликка чақирди.

28 ноябрь куни Давлат департаменти матбуот котиби Хизер Нойерт эълон қилган билдирувда:

– Сўз эркинлиги, жумладан, ҳукуматга маъқул келмаслиги мумкин бўлган сўз ва матбуот эркинлиги Россия амал қилишни ўз бўйнига олган халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятдир, – дейилади.

25 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин хориждан молиялаштирилувчи ОАВни чет эл агентлари ўлароқ қайд этиш имконини берувчи қонунни имзолади.

Нойертнинг билдирувида, ушбу қонун Россияда сўз эркинлигини ва муҳаррирлар фаолиятини кескин чекловчи мажбуриятларга йўл очиб беради, дейилган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nzerJn15835840757879_b

Аёллар иштироки институтлар самарадорлигини оширади — БМТ бош котиби

XXI аср аёллар тенглиги асри бўлиши керак, деди БМТ бош котиби. У бугун аёллар ҳали ҳам бидъат ва хурофотлардан азият чекаётганини таъкидлаб, кучлар мувозанатини ўзгартиришга чақирди.