Алишер усмонов тошкентдаги концертга хомийлик килади — узбекистон

Алишер усмонов тошкентдаги концертга хомийлик килади — узбекистон

Алишер усмонов тошкентдаги концертга хомийлик килади — узбекистон

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда Мариинский театри бадиий рахбари ва Мюнхен филармония оркестри бош дирижёри Валерий Гергиев ва Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри концерт беради.
Валерий Гергиевнинг чикиши 13 ва 14 апрелга режалаштирилган. Унинг рахбарлигидаги Мариинский театри симфоник оркестри концерти “Узбекистон” халкаро форумлар саройида 13 апрель куни булиб утади. Кечада узбекистонлик пианиночи Бехзод Абдураимов хам сахнага чикади. У Сергей Прокофьев оркестри билан фортепиано учун 3-ракамли Концертни ижро этади.
Мариинский театри бош балеринаси Диана Вишнёва эса Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри сахнасида 14 апрель куни чикиш килади. Кеча дастурида – Жорж Бизе-Родион Шедриннинг бир актли «Кармен-сюита» балети. Шунингдек, Мариинский театри балет труппаси яккахонлари «Дон-Кихот», «Лебединое озеро», «Анна Каренина», «Шахризода» спектакллари ва бошка балетлардан сахна куринишлари хамда хореографик дастурлар билан чикиш килишади.
Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри эса “Узбекистон” халкаро форумлар саройи сахнасида 26 апрель куни чикиш килади.
Бир сахнада Москванинг энг етакчи опера театрлари яккахонлари Анна Аглатова (сопрано) ва Василий Ладюк (баритон), шунингдек дастурнинг махсус мехмони, Узбекистон халк артисти Рамиз Усмоновлар (тенор) куйлашади.
Классик санъат кечалари томошабинларни Россиянинг етакчи театрлари санъати билан таништириш максадида, Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамгармаси кумагида ташкил этилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.