Главная / Жамият / Қарзини қайтаролмаган йигит дўстини ўлдирди

Қарзини қайтаролмаган йигит дўстини ўлдирди

2c140afa-e6a7-4f10-befd-36ede5719618_w650_r1_sАндижон вилоятида 15 минг сўм сабаб қотиллик содир этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси вакили Зафарбек Ғуломжонов “Ҳуқуқ” орқали хабар беради. Исми ошкор этилмаган йигит “Донмаҳсулотлари” ширкатида ишловчи дўстидан бир ойда қайтариш шарти билан 100 минг сўм қарз олади. Сарф-харажатлари кўпайиб, қарзини вақтида қайтара олмайди. Пул берган оғайниси ундан қарзни қайтаришни талаб қилади. У бўлиб-бўлиб 85 минг сўмни қайтаради, аммо 15 мингни имкони бўлганда беришини айтади. Қарз берган дўсти эса қарздорни ориятсизликда айблайди. Нафсонияти топталган қарздор дўстини болға билан уриб ўлдиради. Унинг рафиқасини эса оғир жароҳатлайди. Қайд этилишича, арзимас пул сабаб қотилликка қўл урган шахс 17 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

8e782761-00be-45fa-afe8-d478767f20eb_cx5_cy5_cw89_w650_r1_s

Мирзиёевнинг танбеҳидан кейин ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди

Самарқанддаги 2-туғруқхона врачлари ўсмир қизларнинг ҳомиласини ноқонуний тушириш билан боғлиқ жиноят иши фигурантлари бўлган эди. …