Главная / Жамият / Беҳзод Юлдошев Фанлар академиясига раҳбар этиб тайинланди
Рекламный код можно тут разместить.

Беҳзод Юлдошев Фанлар академиясига раҳбар этиб тайинланди

10 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Фанлар академиясининг умумий мажлисида академик Беҳзод Юлдошев ФА президенти этиб сайланди. Бу ҳақда академия сайтида хабар қилинди. Йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

Беҳзод Юлдошев (1945 йил туғилган) — физика-математика фанлари доктори. 2000−2005 йилларда Фанлар академиясини бошқарган. ФА Ядро физикаси институти директори бўлган. Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида ҳам фаолият олиб борган.

2006 йил мартидан ФАга биология фанлари доктори, академик Шавкат Солиҳов президент эди.

Хабар қилинишича, йиғилишда илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш, илмий муассасалар, ОТМлар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш механизмларини яратиш тўғрисида сўз кетган.

Айни пайтда Фанлар академияси ва илм-фан соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган концепция ишлаб чиқилмоқда.

Мажлис якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат қабул қилинди.

Ҳаққимизда

Check Also

Ҳикоя ўзбекча

ҲИКОЯ Бир куни Аҳмад боғдаги ўтларни кесишда отасига ёрдам бераётган эди. – Ўғлим, илтимос сув …

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *