Главная / Жамият / БОЖХОНА КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

БОЖХОНА КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

tamojennaya-lgotaЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА КОДЕКСИНИНГ 109-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган 548-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 10, 536-модда) 109-моддасининг учинчи қисми чиқариб ташлансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2008 йил 8 апрелдаги 69 (4479)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 апрель,
ЎРҚ-142-сон

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 85-модда)

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида