Главные новости
Главная / Сиёсат / Бухорода Афғонистон президентига фахрий доктори унвони берилди

Бухорода Афғонистон президентига фахрий доктори унвони берилди

prezidentiАшраф Ғани Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Бухорони зиёрат қилган Афғонистон президенти Ашраф Ғани Бухоро давлат университети фахрий доктори унвонига эга бўлди.

Президент расмий сайтининг хабар беришича, Бухоро университетида проффесор ўқитувчилар ва талабалар олдида нуқт сўзлаган Ашраф Ғани “Бухорои шарифни зиёрат қилиш орзуим эди”, деб билдирди.

Афғонистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан 4 декабрда келган эди. У 5 декабрь куни президент Мирзиёев билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунида икки давлат ўртасида 20дан ортиқ ҳужжатларга, жумладан, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот темир йўлини барпо этиш юзасидан шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари Тошкент Кобул билан ҳамкорликда Афғонистонда дафн этилган буюк ўзбек мутафаккир олимлари мозорларини ободонлаштиришга, 2018 йилда Афғонистонда Абу Райҳон Беруний илмий меросига бағишланган халқаро анжуман ўтказишга ҳам келишилган. Шунингдек, Термизда Афғонистон консулхонаси очилади.

Афғонистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзолангани айтилмоқда.

Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга ташрифи 6 декабрь куни якунланди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Z2o0l915132293817203_b

Президент Ергеодезкадастр қўмитаси фаолиятини танқид остига олди

Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.